Mastercard Send – 58 нафар мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда Mastercard картасидан картага пул ўтказмаларининг тез, қулай ва хавфсиз хизмати:
Австрия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Бельгия, Болгария, Босния ва Герцеговина, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Греция, Грузия, Дания, Доминикан Республикаси, Исроил, Ҳиндистон, Исландия, Испания, Италия, Қозоғистон, Канада, Кипр, Коста-Рика, Қувайт, Латвия, Литва, Lixtеnshtеyn, Люксембург, Мальта, Мексика, Молдова, Нигерия, Нидерландия, Янги Зеландия, Норвегия, БАА, Польша, Португалия, Румыния, Саудия Арабистони, Шимолий Македония, Сербия, Сингапур, Словакия, Словения, Туркия, Украина, Финляндия, Франция, Хорватия, Черногория, Чехия, Чили, Швейцария, Швеция, Эквадор, Эстония ва ЖАР.
-
· “Ўзмиллийбанк” АЖнинг Mastercard карталари ўртасидаги ўтказмалар комиссиясиз амалга оширилади.
-
· “Ўзмиллийбанк” АЖнинг Mastercard карталаридан бошқа банкларнинг Mastercard карталарига ўтказмалар – 1%.
-
· Карта ўтказмаларининг кунлик лимити - $2500.
Ўтказиш учун олувчининг Mastercard карта рақами ҳамда унинг фамилияси ва исми зарур бўлади. Ўтказмалар турли банклар ўртасидаги Mastercard карталарига амалга оширилса ҳам, пуллар бир зумда тушади.