Ўзбекистон Миллий банки: тикувчилик ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлаш учун кредитЎзбекистон Миллий банки: тикувчилик ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлаш учун кредит
25.07.2013
3438
Ўзбекистон енгил саноати пахта толасини қайта ишлаш борасида кўп асрлик анъаналарга эга. Буюк Ипак йўли Ўзбекистон орқали ўтган ва ўзбек ҳунармандлари ишлаб чиқарган товарлар, айниқса ип ҳамда газламалар жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида маълум ва машҳур бўлган. Ўзбекистоннинг ноёб геосиёсий жойлашуви унга кўпгина мамлакатлар билан узлуксиз иқтисодий мулоқотда бўлиш ва Европа мамлакатлари билан ҳам, Осиё давлатлари билан ҳам ўзаро манфаатли амалий ҳамкорлик қилиш имконини беради.
Иқтисодиётнинг тўқимачилик тармоғини ривожлантириш Ўзбекистон учун катта аҳамиятга эга ва бунинг сабаби кўплаб омиллар билан боғлиқдир. Мамлакатимиз жаҳонда энг катта пахта, ипак ва жун хом ашё базасига эга. Яна бир омил шуки, тўқимачилик саноати кўп меҳнат талаб чиладиган тармоқ ҳисобланади, демак, унинг ривожлантирилиши аҳоли бандлиги ҳамда турмуш даражасини ошириш муаммоларини ҳал этишда ёрдам бериши мумкин. Статистика маълумотларига қараганда, тўқимачилик тармоғига 1 млн. АҚШ доллари ҳажмидаги инвестиция йўналтирилса, 45-50та иш ўрни яратилади. Бу эса, машинасозлик соҳасидагига нисбатан 3-4 баравар ва ёнилғи-энергетика комплекси тармоқларидагига нисбатан 5-6 баравар кўпдир. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, хом ашёни чуқур қайта ишлаш ҳисобига тўқимачилик тармоғида қўшилган қиймат анча ўсади. Бу ҳолат аҳоли, корхоналар ва давлатнинг даромадларини ошириш, шунингдек экспорт ҳажми катта суръатлар билан ўсишини ва тайёр тикувчилик маҳсулотларини импорт қилиш ҳажми камайтирилишини таъминлайди.
Бизнинг “ARS TRIOMAX” МЧЖнинг асосий фаолияти трикотаж тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ. Булар, янги туғилган чақалоқлар учун трикотаж буюмлар – кўйлаклар ва сарафанлар, шимлар, юбкалар, камзуллар, чақалоқлар, ясли ва боғчага борадиган болалар учун трикотаж чойшаблар, шунингдек ўғил болалар учун кўйлаклар, ўғил ва қиз болалар учун спорт комтюмлари ҳамда трикотаж маҳсулотларнинг бошқа турлари.
Биз корхона фаолиятини кенгайтиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйиб, Ўзмиллийбанк Академия филиалига мурожаат қилдик. Банк томонидан бизга трикотаж хом ашёсини сотиб олиш ва уни бўяш хизматлари ҳақини тўлаш учун 150 млн. сўм миқдорида қисқа муддатли кредит, шунингдек тўқимачилик ишлаб чиқаришида қўлланилувчи юқори технологияли ускуналар, автотранспорт воситаси сотиб олиш ҳамда ишлаб чиқариш хоналарини реконструкциялаш учун 250 млн. сўм ҳажмида узоқ муддатли кредит ажратилди.
Биз олинган кредит ва харид қилинган замонавий тўқимачилик ускунаси ёрдамида ишлаб чиқаришни кенгайтирдик, чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини оширдик, энг асосийси эса – халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган, импорт ўрнини босувчи ва сифатли, харидоргир тикувчилик маҳсулоти чиқараяпмиз.
Ишлаб чиқариш ҳажмлари кенгайтирилиши эса, 10та янги иш ўрнини вужудга келтириш имконини берди.
“ARS TRIOMAX” МЧЖ раҳбари
Б.Ш.Мухамедкасимов